2016 йилда Ўзбекистоннинг “Тезкор қидирув фаолияти ҳақида”ги қонунига тегишли ўзгаришлар киритилиб, ҳуқуқни сақлаш органларига курьер жўнатмаларини текшириш ҳуқуқи берилади, дейилган душанба куни эълон қилинган ҳукумат қарорида, деб ёзади Sputnik Узбекистан нашри.

Қарорда 2016 йилда “Тезкор қидирув фаолияти ҳақида”ги қонунига киритилиши ва лозим бўлган тегишли ўзгаришлар лойиҳаси ҳам тасдиқланган.

Амалдаги қонунга кўра, тезкор-қидирув фаолияти доирасида фақат почта жўнатмалари текширилиши мумкин. “Ҳозирги кунда Ўзбекистонда хусусий жўнатмалар ҳажми умумий жўнатмаларнинг 85%ни ташкил қилади. Почта жўнатмалари ҳажми эса йилдан йилга камайиб бормоқда”, — дейилган қарорда.

Маълумот ўрнида: Охирги уч йил давомида Ўзбекистонда почта-курьер хизматлари орқали интернет магазинлардан товарлар сотиб олиш оммавийлашиб бормоқда. Ҳозирги кунда 30 почта-курьер хизматлари кўрсатувчи компаниялар рўйхатдан ўтган. Ушбу йўл билан сотиб олинган товарлар обороти турли ҳисобларга кўра 20 — 50 миллионни долларни ташкил қилмоқда.