Инфантино: «Олдиндаги президентлик сайлови ФИФА ташкил этилганидан буён энг муҳим палла бўлади»

Спорт 22 Февраль 2016 1124

УЕФА бош котиби, ФИФА президентлиги учун сайловдаги номзодлардан бири Жанни Инфантино сайлов арафасида баёнот билан чиқди.

Унда сайловнинг ташкилот тарихидаги муҳим аҳамияти тўғрисида сўз борган.

"Жорий ҳафтадаги сайлов ўтадиган кун ФИФА ташкил топганидан буён ўтган 112 йил ичидаги энг муҳим кунга айланади. 209 федерация вакиллари фақатгина ўз тақдирларини эмас, ташкилот ва футбол тақдирини ҳал қилишларига тўғри келади. ФИФАнинг янги президентини танлаш орқали катта қадам ташлаймиз. Қадамни тўғри ташлаш эса бизга ташкилот тарихидаги янги эрани очиши мумкин. Келажакда ФИФАда барча ишлар шаффоф бўлишини таъминлаш ўз қўлимизда.

Агар мен ФИФА президенти этиб сайлансам, ташкилотни ривожлантириш ва янги эрага олиб ўтиш учун бор имкониятимни ишга соламан. Ҳозирда эса ташкилот ўз тарихидаги энг оғир аҳволда турибди", дейди Инфантино ўз мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, Инфантинодан ташқари ОФК президенти шайх Салмон, Иордания шаҳзодаси Али ва ФИФА собиқ Бош котиби ўринбосари Жером Шампань ҳам сайловларда иштирок этади.

Инфантинони ҳозиргача Европадан ташқари 17та давлат қўллаб-қувватлаган.

ФИФА президентлиги учун сайловлар 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар