Жанубий Кореянинг LG Electronics компанияси ўзининг бу йилги янги флагман G5 смартфонини намойиш қилди.

Янги қурилма атрофлари юмалоқланган метал корпусга эга бўлиб, сурилиб чиқувчи аккумулятор ва модуль конструкциясига эга. Бу модуллар қурилманинг имкониятларини янги даражага олиб чиқади.

Бундан ташқари, компания янги LG G5 флагманни рақамли камера ва Hi-Fi плеерга айлантирувчи “дўстлар” билан бирга таъминлади. Компания бу модулларни LG Friends деб номлади.

Сурилиб чиқувчи конструкция аккумуляторнинг қуввати қолмаганда тезда уни янгисига алмаштириб олишга қулайлик яратади. Шунингдек, LG G5 янги иккита модулли камераларга эга бўлиб, биричиси стандарт (78-градус) ва иккинчиси кенг бурчакли (135-градус) режимда суратлар олиш имконини беради. Иккинчидан, янгилик 3D Arc ойнаси билан қопланган Quad HD IPS Quantum 5.3 дюймли «Always-on» (Ҳар доим ёқилган) вазифасига эга бўлган дисплейи билан жиҳозланган..

LG CAM Plus модули LG G5нинг аккумулятор бўлинмасига жойлаштириб, уни қулай рақамли камерага айлантиради. Бу модул фойдаланувчига уни қулай ушлаб туришга ва камеранинг қўшимча бошқарув тугмаларини ишлатишга имкон беради. Бундан ташқари бу модул қурилмани қўшимча 1200 мА/с аккумулятор билан таъминлайди.

LG Hi-Fi Plus модули B&O PLAY компанияси билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, қурилмани Hi-Fi плеерга айлантириб қўяди. Бу плеер юқори сифатли 32-битлик 384 кГц HD аудиони чиқариб бера олади. Қизиғи шундаки, бу модулни бошқа смартфон ва компьютерларга улаш мумкин.