«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гаaл Англия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Шрюсбери» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирар экан, манчестерликлар яна рақибларга қўрқув соладиган жамоага айланиши кераклигини айтиб ўтди.

«Агар сўнгги иккита ўйиндан келиб чиқиб хулоса қилсак, рақиблар биздан қўрқмай қўйишганга ўхшамоқда. Аммо биз уларни яна биздан қўрқишга мажбурлашимиз керак.

Ўтган мавсумда «МЮ» дебют ўйинида «Суонси»га ютқазиб қўйгандик. Лекин кейин ажойиб ўйинлар сериясини намойиш эта олдик. Биз буни такрорлай оламиз. Бизга яна ғалабали ўйинлар серияси керак.

Мен бу ҳақида футболчиларимга айтиб ўтдим. Мағлубиятли ўйинлар сериясини давом эттиришга рози бўла олмаймиз», дейди ван Гаал.