Маҳаллийлаштириш дастуридан 77 лойиҳа чиқариб юборилди

Жамият 22 Февраль 2016 3039

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йил 12 февралда тайёр маҳсулотлар, бутловчи маҳсулотлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастуридан 77 лойиҳани чиқариб юборди.

Қарорда таъкидланишича, лойиҳалар дастурдан эълон қилинган маҳаллийлаштириш даражасини бажармаганлик, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва импорт ўрнини босишни таъминламаганлик ҳамда ички бозорнинг бошқа корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган шундай маҳсулотлар билан тўлиб-тошганлиги сабабли чиқариб юборилди.

Жумладан, дастурдан "Ўзметкомбинат», "Ўзавтосаноат" АК, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзфармсаноат" АК корхоналари ва бошқа компаниялар лойиҳалари чиқариб юборилди.

Кўпроқ янгиликлар