Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария, гигиена ва касб касалликларини ўрганиш илмий текшириш институти мутахассислари Sputnik мухбирига берган интервьюсида ўзбекистонлик 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг 86 фоизида кариес касали бор эканини айтишган.

Институт мутахассисларининг фикрича, болалар тиш касалликларининг асосий сабаби – ирсият, нотўғри овқатланиш, гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ва баъзи ҳудудлардаги экологик вазиятдир.

“Агар биз берган маслаҳатларга тўлиқ амал қилинса, кариес муаммосини ҳал қилиш мумкин. Соғлом она ва соғлом бола йилида ушбу йўналишдаги фаолиятимизни кучайтирамиз. Аслида, кариес бу – калла суягининг чиришидир, шунинг учун муаммога жиддий қарашимиз керак”, — деди жавоб берган илмий ходим.