Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида норозилик намойишчилари сувни тозалаш тизимини яроқсиз ҳолга келтиришди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Оқибатда шаҳар ҳокимияти мактабларнинг ёпилишини эълон қилди, шунингдек, баъзи хусусий корхоналар иши тўхтатиб қўйилди. Шаҳарнинг катта қисми сувсиз қолиб кетган.

Намойишчилар бир нечта темир йўл станцияларини ёқиб юборган ва йўллардаги ҳаракатланишни тўсиб қўйган.

Нью-Деҳлидан 70 км узоқликда жойлашган Рўхтак шаҳрида норозиликлар жат этник гуруҳи вакиллари Ҳиндистон раҳбариятидан таълим олиш ва меҳнат бозорида ҳаммага бир хил имкониятни беришни талаб қилганларидан кейин бошланган.