Тошкент ахборот технологиялари университети дастурчилари объектлар тасвирини идентификациялаш учун дастур -UZ ни ишлаб чиқишди.

Дастур солиштирилаётган объектлар тасвирини таниб олиш ва уларнинг ўхшашлигини аниқлаш учун мўлжалланган бўлиб ИИВ ва махсус олий ўқув муассасаларида қўлланилади.

Дастурнинг маълумотлар базасидан тасвирнинг идентификация белгиларини аниқлаш, уларни кузатилаётган объект билан солиштиришни ва ўхшашлигини аниқлаш, тасвир ичидаги объектнинг идентификация белгиларини таниб олиш ҳамда ҳатто бир нуқтани аниқлаш йўли билан топишдан иборат.

Шунингдек, узатилаётган объект билан солиштириш ва ўхшашлигини аниқлаш. Тасвир ўхшашлигини аниқлаш эҳтимоли - 100 фоиз, объектдаги берилган аниқ белгиларни ва тасвирларни солиштиришни нормаллаштириш каби функционал имкониятлари мавжуд.

Муаллифлар жамоаси - Муҳитдинов Ҳаким, Турапов Улуғбек, Маллаев Ойбек, Нуржанов Фурқатбек ва Абдукаримов Сирожиддинга ушбу дастур учун № ДГУ 03428 рақамли гувоҳнома берилди.