АҚШнинг Сан-Бернардино шаҳридаги терактда жабрланган баъзи одамларнинг адвокати Стивен Ларсоннинг айтишича, жабрдийдалар Apple компаниясига қарши чиқишмоқчи ва компаниянинг террорчилардан бирининг iPhone’ини очиб беришдан бош тортаётгани сабабли жиноий иш бўйича судга қўшимча маълумотларга эга ёзма ариза бермишмоқчи.

Адвокатнинг айтишича, ҳужумда жабрланган одамлар смартфондан олиниши мумкин бўлган маълумотни билишни исташмоқда. "Уларга террорчилар ҳужум қилган, улар бу қандай содир бўлганини билишмоқчи", деб айтди адвокат.

Бироқ адвокат неча кишининг манфаатини ҳимоя қилаётганини маълум қилмади.

Сан-Бернардинодаги отишмада 14 киши ҳалок бўлганди, 22 киши жароҳат олганди.

Аввалроқ Apple’нинг ушбу можаро бўйича адвокати Тед Олсон смартфоннинг очилиши ҳақидаги суд қарорини миллионлаб одамларнинг шахсий ҳаётига таҳдид қилувчи "Пандора қутиси ", яъни ортга қайтариб бўлмас оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳолат, деб атади.