Сурия армияси Ҳалаб вилоятидаги ҳукумат қисмларини таъминлаш олиб бориладиган трасса устидан назоратни ўзига қайтиб олди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

"Армий Асрия-Ханасер трассасини жангарилардан қайтиб олди. Бироқ йўл ҳанузгача тўсилган. Ханасер шимолида жанглар давом этмоқда, у ердан террорчилар йўлни ўққа тутиши мумкин", деб айтди манба.

Манбанинг айтишича, ИШИД террорчилари трассанинг бир қисмини миналаштиришга улгурган. Мутахассислар йўлнинг бундай қисмларини минасизлаштиришни бошлаб юборишди.

3 февралда Сурия армияси халқ кўнгилли аскарлари отрядлари кўмагида Туркиядан Ҳалабнинг шимолига олиб борувчи, террорчиларга таъминот етказиладиган асосий йўлларни кесиб қўйишди.

Ҳалаб вилоятида Сурия армияси Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қисмлари ва ҳукумат томонда жанг қилаётган гуруҳлар ёрдамида катта кўламда ҳужумкор жанглар олиб бормоқда.