Украина бош вазири Арсений Яценюк Украинанинг "номус революция"сидан кутилган натижалар бўлмаганида ўз айби ҳам борлигини тан олди, - дея хабар беради "Укринформ".

"Албатта биз Украина халқи умид қилган барча натижаларга эришмадик. Бу ерда менинг ҳам айбим борлигини тан оламан", - дейди у.

Унинг гапларига кўра, шу икки йил давомида Украина Россиядан чиндан ҳам мустақил бўла олган. Вазирнинг таъкидлашича шу 24 ой ичида "туб ўзгариш"лар бўлгани сабаб, Украина "чинакам мустақил давлат"га айланди.

"Олдинлари биз Россия Федерациясининг ташқи бошқарувида эдик", - таъкидлайди Яценюк.

"Эндиликда Украина Россияга "на газ, на иқтисод, на сиёсат" бўйича қарам эмас", - дея қўшимча қилади у.

Бундан олдин берилган хабарда, Арсений Яценюк "Нафтогаз" энергетика компанияси кузатув мажлисига, ўзига яқин украиналик олигархлар, Игор Коломойский ва Ринат Ахметовни тайинламоқчилиги айтилганди.