Acer ва Lenovo янги ҳамёнбоп смартфонларни намойиш этди

Технология 23 Февраль 2016 2226

Mobile World Congress 2016 кўргазмаси доирасида Acer ва Lenovo компаниялари ҳам ҳамёнбоп флагман смартфонларни намойиш этишди.

Acer иккита смартфон — Liquid Zest ва Liquid Zest 4G’ни тақдим этди. Ҳар иккала қурилма ҳам Zero Air Gap ва On-Cell Touch технологиялари асосида қурилган HD-форматидаги экранга эга. Acer’нинг бошқа бир технологияси BluelightShield кўк нурнинг радиация интенсивлигини камайтиради.

Қурилмалар 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли кенг бурчакли фронтал камера ҳамда DTS Sound Studio овоз технологиясига эга бўлиб, Android 6.0 бошқарувчи остида ишлайди. Шунингдек, машҳур ўйинларга уланиш учун GameZone дастури ҳам ўрнатилган. Европа, Ўрта Шарқ ва Африкада уларни 109 ва 149 евро нархида сотиб олиш мумкин.

Acer бундан ташқари, кучли MediaTek MT6753 8 ядроли процессорига эга Liquid Z630S смартфонини тақдим этди. Унда 3 гигабайтли оператив ва 32 гигабайтли доимий хотира, шунингдек, 4000 миллиампер-соат сиғимидаги аккумулятор мавжуд. Қурилма нарҳи – 229 евро.

Lenovo ҳам ўзининг қиммат бўлмаган металл корпусга эга янги қурилмаларини намойиш этди. Смартфон Vibe K5 Plus смартфони 5-дюймли Full HD дисплейи, 13 мегапикселли камера, 2 гигабайтли оператив хотира, икки SIM-карта учун ўрин ва 2750 миллиампер-сиғимли аккумуляторга эга.

Яна бир янги смартфон Vibe K5 5 дюймли HD-экран ва Snapdragon 415 чипга эга.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар