Сан-Бернардино террорчиларидан бирининг смартфонини бузиб очиш масаласи бўйича, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ФҚБ тарафида эканлигини айтди.

"Давлат компаниянинг ўзига тегишли бўлган маълумотни очиб беришни сўрашаётгани йўқ, улар аниқ бир вазиятга тегишли бўлган ҳолатда ахборот олиш ҳуқуқини сўраб мурожаат қилмоқдалар",- деб таъкидлади Билл Гейтс.

"Бу телефон компаниясига оддий сўров билан махсус хизматларга бажарилган қўнғироқлар ҳақида маълумот олиш билан фарқланмайди", деб қўшимча қилди у.

Гейтс шуни айтиб ўтдики, Microsoft ҳам Reform Government Surveillance компаниялар гуруҳига кириб, ўзининг мижозларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги фикрни қўллаб қувватлайди.

Ундан олдин эса, Facebook асосчиси Марк Цукерберг Apple тарафида эканлигини айтганди.