Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи фуқаролар гуруҳ бўлиб, аҳолининг отларини ва қорамолларини ўғирлаб, сотиб юборишган. Дастлаб яйловдан бия ўғирлаб, Оҳангаронда 3 миллион сўмга сотиб юборишган. Кейинчалик Зангиота туманида ҳам от ўғирлаб, сотувдан тушган пулларни ўзаро бўлиб олишган.

Текин таомнинг таъми ёқиб тушганми, жиноий гуруҳ яна бир неча бор ана шундай жиноятларни содир этган.

Аниқланишича, жиноятчилар тоға-жиян бўлишган. “Эндигина мустақил ҳаётга қадам қўйган ёш йигитни тўғриликка, ҳалолликка ундаш ўрнига унга ўғриликдан “сабоқ” берди. Шу сабаб, минг таассуфки, умрининг навқирон даврида у ўғри деган тавқи лаънатга учради”, деб ёзади “Постда” нашри.

Айбланувчиларга ЖКнинг тегишли моддаларига мувофиқ жазо тайинланган.