Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Даниэл Алвеш футболчилик фаолиятини якунлагач нима билан машғул бўлиши ҳақида гапириб берди.

«Мен фаолиятимни футболда илк қадамларимни қўйган «Баия» клубида якунлашга ваъда бериб қўйганман. Шу орқали мени футболда ном қозонишимга кўмаклашган одамларга миннатдорчилик билдиришни истайман.

Футболдан кейинги ҳаётимда эса мени гастрономия, мусиқа ва мода олами қизиқтиради. Шундай экан фаолиятимни якунлаб шулардан бири билан шуғулланишни мақсад қилганман. Менда бу ишларга нисбатан ўзгача эҳтирос мавжуд. Мен ўзим завқ олган иш билан шуғулланишни истайман.

Албатта футболга нисбатан ҳам эҳтирос кучли, бироқ фаолиятимни якунлагач, бу соҳада қолишим эҳтимоли кам. Бу ерда менга ёқмайдиган нарсалар кўп. Менга ўз энергиямни ижобий самара берадиган ишларга сарфлаш ёқади», – дея таъкидлаб ўтган Алвеш.

Роналду: «Эртами кечми катта кинода ҳам суратга тушишимга ишончим комил»