Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал доирасидаги «Ювентус» ва «Бавария» жамоалари учрашуви олдидан немислар бош мураббийи Хосеп Гвардиола рақиб борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бўлажак ўйин барча учун улкан тажриба бўлиб хизмат қилади. Учрашув ажойиб дуэлга айланади. Биз «Ювентус»ни мағлубиятга учратишимиз учун ўзимизинг энг яхши ва энг ақлли ўйинимизни намойиш этишимиз керак.

Биринчи навбатда мезбонларнинг тезлик билан қарши ҳужумга ўтишига йўл қўймаслигимиз ва стандарт вазиятларда эътиборлироқ бўлишимиз талаб этилади. «Юве»ни стандарт вазиятлардан фойдаланиш бўйича Европанинг энг кучли жамоаси деб ҳисоблайман», — дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтиради «Бавария» расмий сайти.