Ҳамма бахтли бўлсин! Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя

Жамият 23 Февраль 2016 2652

Тарихда бўлиб ўтган ҳодисани ўзгартиб бўлмайди. Бўлиб ўтган ҳодиса - бўлди, кетди, фақат изи қолди. Гулжамила Икромованинг ҳикоясини эшитар эканман, мамлакат ва унинг фуқароларининг тақдири узвий боғланганлигини ва ҳатто болаларингни болаларига ҳам таъсир қилиши мумкинлигини эътироф этмасдан илож йўқ.

Саксонинчи йилларда олти фарзанд онаси Гулжамила колхозда ишлар эди. Кўп болали она эканлигига ҳеч ким ҳеч қандай имтиёз бермаган. Икки йиллик декрет таътили ва яна далага - эртадан кечгача. Давлат учун энг муҳими режа бажарилиши эди. Болалар куни бўйи бувисини қарамоғида деб ҳисобланарди, лекин аслида ўз ҳолига ташлаб қўйилган эди. Гулжамолнинг бир ўғлининг бармоқларини пилорама кесиб ташлаган, бир неча йил ўтгач, шунинг асабий асорати натижасида у қандли диабетга мубтало бўлиб қолди.

Ҳаёт давом этавераркан, мактаб, кейин коллежни тугатиб, ўғли ўйланди, ўзидан кўпайди. Иккинчи қизи - Шаҳнозага туғма юрак хасталиги (ТЮХ) ташҳиси қўйилди. Еттинчи март куни икки ёшга тўлади. Оилада учта бола бор, энг каттаси олти ёшда, кенжаси - олти ойлик. Шаҳнозани Тошкентга бувиси Гулжамила, неварасиниг «юрагидаги шовқинларни даволаш учун», олиб келди. Лекин юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсонини (ЮҚЎПН) фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин.

ТЮХ ҳар бир минг туғилган чақалоқлар орасида 6-7 марта учрайди - бу барча туғма касалликларнинг 30% ташкил этади. Лекин янги туғилган чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган болалар ўлими сабаби сифатида биринчи ўринда туради. Бола бир ёшдан ошган кейин болалар орасида ўлим ҳодисалари кескин камаяди ва 1 ёшдан 15 ёшгача ТЮХ сабабидан нобуд бўлганлар сони 5% ошмайди. Албатта, бу катта ва жиддий муаммо эканлиги барчага аён. ТЮХни даволашни фақат жарроҳлик йўли билан таъминлаш мумкин. Кардиожарроҳлик ютуқлари туфайли олдин операция қилиб бўлмайдиган ҳолатларда ҳам ҳозир мураккаб реконструктив операциялар қилиб, касалликни даволаш мумкин.
Ҳозирги кунда ТЮХ чалинган болаларга ёрдам беришда хасталик турини аниқлаб, жарроҳлик клиникасида юқори малакали операция ўтказиш энг долзарб масала.

Наслий касаллик сифатида ТЮХ кам учрайди, бу касаллик ривожланишига хомиланинг биринчи триместрида (биринчи уч ойида) содир бўлган салбий таъсирлар (вирус касалликлари, масалан қизилча, бир хил дорилар таъсири, қисқа тўлқинли нурланишлар, ёмон экология) асосий сабаблар ҳисобланади.

Шунингдек, боланинг отасининг соғлиғи ҳам муҳим. Қолаверса, яқин қариндошлар орасидаги никоҳлар, бузилган экология, онанинг ёши, эрғхотиннинг эндокрин касалликлари, токсикоз, биринчи триместрда бўлиб ўтган боланинг тушиш хавфи, олдин онадан ўлик бола туғилганлиги, яқин қариндошлар орасида ЮТХ билан туғилган болалар борлигини шифокорлар алоҳида кўрсатадилар.

Шу ерда пахта далаларга мўл-кўл сепилган дефолиант ва пестицидларни ҳам эсга олиш жоиз. ТЮХ олиб келадиган омиллар ҳақида албатта гапириш керак. Улар ҳақида ОАВ орқали яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларни одатий ҳол, токсикоз ҳаммада бўлади-ўтади, ҳомиладор аёлни шифокор томонидан кузатилишини расмиятчилик, деб ҳисоблайдиганларни огоҳлантириш талаб этилади.

Шаҳноза операцияга жуда ҳам муҳтож эди. Ўзбекистонда болаларни операция қилиш ва даволаш бепул, лекин ҳозирча давлатимиз юракда операция ўтказилишига муҳтож барча болаларни оксигенатор ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлашнинг имкони йўқ.

Оксигенатор - очиқ юракда жарроҳлик ўтказилаётганда бир марта ишлатиладиган қимматбаҳо мослама.

Шаҳноза учун керакли оксигенатор «Сочная долина» савдо маркаси 2015 йилда ўтказган «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акциясидан тушган маблағ ҳисобидан сотиб олинди. Ноябр ойи мобайнида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган пулнинг бир қисми оғир хасталикка чалинган болаларни операция қилиш учун ўтказилган эди. Акция 15 та боланинг операция қилиш учун етарли пул йиғди.

Бу маблағлар шундай операцияларни амалга оширадиган Тошкент педиатрия институтининг клиникасига ўказилди. Ўз қаровидаги беморларни туғилган кунидан ёки ТЮХ ташҳиси қўйилган кундан бери биладиган, уларнинг оилавий аҳволидан, ота-оналарининг имкониятидан яхши хабардор шифокорлар кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи операцияга муҳтож болаларни ўзлари танлаб, тавсия қилдилар.

Гулжамила опанинг чеҳрасида табассум, операция муваффақиятли ўтди ва улар невараси билан уйига, Бухоро вилоятининг Халқободига шошиб туришибди. «Баҳор ҳам келиб қолди. 15 неварам бўлса, 12 сотиҳ ерим ҳам бор ва ҳаммаси менга муҳтож. Ҳаммаси бахтли бўлсин!» деди, суҳбатни якунлар эканмиз, Гулжамол опа.

Бу ўн бешта «Юрак ҳикояларидан» тўққизинчиси ва ҳали буларнинг давоми бор.

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя: «Ура, мен операцияга бораман!»

Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя: «Қўлбола мўъжиза»

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя: Она: Ўғилчамнинг юракчаси ураяптими, деган хавотирда уйғониб, қулоғимни кўкрагига қўйиб эшитмаган кеча бўлмаса керак

Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя: Олтинчи ҳикоя: «Танишлар у ҳали ҳам ҳаётми деб, ажабланишар эди...»

Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя:  «Эврика, мени тузатишди!»

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22942 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40525 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 154033 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43939 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 1680 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 3120 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1405 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 1177 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар