ФИФА президентлиги учун сайловда асосий номзод сифатида қаралаётган, УЕФА бош котиби Жанни Инфантино 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 40та бўлишини истамоқда.

«Мен ишонч билан айтаманки, 2026 йилдан мундиалда иштирок этувчи жамоалар сони 40та бўлиши керак. Бу тўрт йилда бир марта бутун дунёни ўзига қарата оладиган мусобақа ва мундиал сайёрамизнинг ҳар бир бурчагида футболни ривожлантириш учун ажойиб имконият. Агар биз яна 8та мамлакатга имконият берсак, бу 8 мамлакатдаги мухлислар учун ҳақиқий эҳтиросларни ҳадя этамиз. Шунингдек, чемпионатнинг обрўси янада ошади.

Бу масалани кўпчилик билан, тегишли шахслар иштирокида муҳокама қилиш керак. Мен футболга бефарқ бўлмаган ҳар бир кишига ушбу таклифни айтмоқчиман.

УЕФАда ишлаб Европа чемпионатида иштирок этувчи жамоалар сонини 16 тадан 24тага етказишда тўғридан-тўғри иштирок этганман. Бу қарор спорт, реклама ва молия нуқтаи-назаридан муваффақиятли экани тасдиқланди. Мен аниқ биламан, ЖЧда ҳам ушбу натижага эришамиз», - дейди Инфантино.