Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлигига айлантирилди

Ўзбекистон 23 Февраль 2016 5993

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ижтимоий муҳофаза бўлими Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Меҳнат ва Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлигига айлантирилди. Бу Президент Ислом Каримовнинг 2016 йил 22 февраль куни қабул қилган “Аҳолининг заиф қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилган.

Ҳужжатга биноан, ногирон, жумладан, ногирон болалар, уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, имконияти чекланган инсонларни касбий-ҳунар ўрганишларини ташкиллаштириш ва инклюзив касбий таълимни ривожлантириш масалалари энди Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилди.

Аввал Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги амалга оширган эҳтиёжманд оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш вазифалари Молия вазирлигига ўтказилди (пенсия билан таъминлаш масалалари 2010 йилдан буён Молия вазирлиги ҳузурида жорий этилган Пенсия жамғармаси зиммасида).

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қамровида бўлган “Мурувват” интернат-уйлари, “Саховат” ногиронлар ва қариялар уйлари, ногиронларни протезлаш ва реабилитация қилиш Миллий маркази, ногиронлар учун реабилитацион регионал марказлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлари, Тошкент ва Фарғонадаги имкониятлари чекланган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, пойтахтдаги №2 сонли юридик коллежи Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Меҳнат вазирлиги фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари аҳоли бандлиги даражасини тизимли тартибда чуқур таҳлил қилиш, бандликни таъминлаш дастурини амалга оширишни ишлаб чиқиш ва мониторинг қилишни мувофиқлаштириш, деб белгилаб қўйилди.

Меҳнат вазирлиги аҳолининг ишсиз қатлами, биринчи навбатда, ёшлар, аёллар ва ногиронларни иш билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунар ўргатиш ва малакасини ошириш масъулиятини ҳам ўз бўйнига олади. Бундан ташқари, меҳнат вазирлиги зиммасига меҳнат ва бандликни муҳофаза қилиш соҳаси қонунчилигида мувофиқликнинг таъминланишини назорат қилиш ҳам юклатилди.

Давлат раҳбарининг фармонида белгиланишича, қабул қилинган қарор ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари турмуш даражаси ва сифатини ошириш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йил 1 январдан пенсия, шунингдек, ижтимоий нафақалар, товон пуллари ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, ҳисоб-китоб ва мониторинг қилиш вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари амалга оширади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28619 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8022 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124900 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг 60 фоизгача бўлган қисми ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 264 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 712 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 838 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар