Араб халқ эртаклари жамланган «Минг бир кеча» китоби «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижод уйи томонидан қайта нашр этилди. Эртаклар асосан насрда ёзилиб, шеърий парчалар билан бойитилган, деб хабар беради Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Мазкур китоб саккиз жилддан иборат бўлиб, беш минг нусхада чоп этилган. Асарнинг насрда ёзилган қисмлари С.Муталлибов, А.Расулов, У.Каримов, Ю.Ҳакимжонов, А.Ирисов, шеърий мисралар эса С.Абдулла, Ш.Шомуҳамедов томонидан таржима қилинган. Китобдаги расм ва безаклар рассом-дизайнер Беҳзод Зуфаров томонидан ишланган.