Нойер: Буффон — ўрнак олиш учун энг зўр намуна

Спорт 23 Февраль 2016 1380

"Бавария" жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер ЕЧЛнинг нимчорак финалида Туриннинг "Ювентус" жамоасига қарши кечадиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва рақиблар дарвозабони Жанлуиджи Буффон ҳақида алоҳида тўхталди.

"Жанлуиджи кўп йиллар давомида халқаро майдонларда юқори савиядаги ўйинини барқарор сақлаб келаётган дарвозабон.

Мен унинг Италия терма жамоаси сафидаги ва ЕЧЛдаги ўйинларини доимий равишда кузатиб келаман. У мен учун ҳамиша намуна бўлиб келган. Унга қарши ўйин ўтказиш ҳамиша инсонда ажиб туйғулар уйғотади. Буффон - ҳамиша очиқкўнгил ва барча билан дўстона муносабатда бўлади. Биз бир-биримиз билан жуда яхши муносабатдамиз", дейди Нойер.

Кейин у ўзи ҳақидаги саволларга жавоб қайтарган.

"Ўзимнинг ҳозирги спорт формамни қанча вақт сақлаб қолишим ҳақида фикр билдира олмайман. 29 ёшда бу ҳақда ўйлаб гапириш керак. Менинг ёшимда ўзингни асраш ҳақида кўпроқ ўйлашинг талаб этилади. Айни вақтда ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин 5 йилдан кейин ҳам шундай бўлишига кўзим етмайди", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Бавария” ўйини сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33199 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71050 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10029 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134248 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 26 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 506 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 984 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2446 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 552 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 922 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар