Нью-Йоркда Жанубий Корея компаниясининг Samsung 837 номини олган интерфаол музейи пайдо бўлди. Мазкур маркетинг маркази корпорация маҳсулотларини сотиш учун эмас, фақатгина технологияларни намойиш этиш учун мўлжалланган

«Биз мижозларни ўз маҳсулотларимизга боғлаб қўйиш ниятида эмасмиз», — дейди Samsung 837 бош менежери Зак Овертон.

Samsung`нинг янги маркетинг майдончаси Манхэттеннинг жанубий қисмидаги эски туманда жойлашган. Бинонинг умумий майдони — 5 минг кв. м. Марказнинг уч қаватини 55 дюймли диагональ билан Samsung 96 дисплейидан ташкил топган экран эгаллаб олган.

Samsung 837 музейида шунингдек, кўргазмали ошхона, кафе, аудиовизуаль студия, бадиий галерея ва 90 кишилик аудиторияга мўлжалланган театр мавжуд.

Шу кунга қадар бу каби марказга фақат Apple комппанияси эга эди.