Бугун, 23 февраль куни, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Мисрнинг Тошкентдаги элчихонасига Мисрнинг атоқли давлат ва жамоат арбоби Бутрос Бутрос-Ғолийнинг вафоти муносабати ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВнинг расмий сайтида хабар берилди.

«2016 йилнинг 23 февраль куни Миср Араб Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида Мисрнинг атоқли давлат ва жамоат арбоби, 1992—1996 йилларда БМТ Бош котиби лавозимида ишлаган Бутрос Бутрос-Ғолийнинг вафот этганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди». – дейилади хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, Бутрос-Ғолий 16 февраль куни 93 ёшида оламдан ўтган эди.