Роналду: «Эртами кечми катта кинода ҳам суратга тушишимга ишончим комил»

Спорт 23 Февраль 2016 1982

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин киноактёрлик билан шуғулланиш нияти ҳақида маълум қилди.

«Ўзимни Голливуд фильмларида синаб кўришим мумкинми? Нега бундай бўлмаслиги керак? Ҳозир менда бундай мақсад йўқ, лекин аллақачон бундай таклифлар берилган. Ҳозирги шароитда икки соҳани бирдек олиб боришим иложсиз. Ўйинлар ва машғулотлардан бўшай олмайман. Лекин келажакда менинг ўзим учун ҳам кино соҳаси қизиқ бўлади.

Ўйлайманки, асосий ролларга тортмайман. Иккинчи пландаги актёр бўлишга ҳам. Менимча, эпизод роллар менга мос. Менга ўрганиш ёқади. Атрофингда тажрибали ва моҳир актёрлар бўлса ўзингнинг ҳам маҳоратинг ўсиб бориши тайин. Менинг актёрлик қобилиятларим ҳозир кучли эмас, лекин буни ўстирса бўлади.

Актрёлик касби футболчиликдан фарқ қилади. Актёрлик - жуда чиройли ва шу билан биргаликда оғир касб. Умуман олганда ишонч билан айтишим мумкинки, қачондир албатта катта киноларда рол ижро этаман. Албатта бошида кичик роллардан бошлайман, тажриба тўплайман. Кейин вазиятга қараб иш тутаман», – дейди Криштиану Роналду.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар