Telegram мессенжери 23 февраль куни яна бир янги ютуққа эришгани ҳақида ўз блогида маълум қилди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган:

«Икки ярим йил аввал биз Telegram'ни ишга туширган эдик. Кейин сиз бу ҳақда дўстларингиз ва ҳамкасбларингизга айтдингиз. Улар эса ўз дўстлари ва ҳамкасбларига сўзлаб беришди. Шу тариқа биз ривожланишни бошладик.

Бугунги кунга келиб эса Telegram'нинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 100 миллион нафардан ошди. Ҳар кун 350 мингдан ортиқ киши аъзо бўлмоқда. Бир кунда 15 миллиард хабар жўнатилмоқда.

Сўзларни узатаётганингиз учун раҳмат, тўхтаманг».

Эслатиб ўтамиз, ойлик фаол фойдаланувчи бу — бир ойда ҳеч бўлмаса бир марта Telegram'ни бир марта ишлатиб кўрган киши.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, «Kun.uz»нинг ҳам Telegram'да @kunuzofficial номли канали мавжуд ва уни ўқийдиганлар сони 37 500 нафар кишини ташкил этади.