23 февраль куни Тошкент шаҳрида №12 йўналишда ҳаракатланувчи автобусда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари «Водители Ташкента» гуруҳида хабар беришган. Гуруҳга ҳодиса жойидан олинган видеони жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида Mercedes-Benz Low Floor русумли №12 йўналишда ҳаракатланувчи автобусда ёнғин юзага келган.

Хабар қилинишича, барча йўловчилар шошилинч равишда автобусни тарк этишга улгуришган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ёнғин содир бўлган ҳудуд ёпиб қўйилган.

Айни пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.