Тошкент шаҳрида Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

"Венгриянинг Муваққат ишлар вакили Янош Ваник дипломатик ваколатхонага вақтинчалик раҳбарлик қилади", дейилади хабарда.

Илгари қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган Венгрия фавқулодда ва мухтор элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтар эди.