Британиянинг Bentley автомобилсозлик компанияси Flying Spur V8 S деб номланган янги спорт седани яратганини эълон қилди. Автомобиль тўлиқ приводли бўлиб, 528 от кучига эга 8 цилиндрли двигатель билан жиҳозланган ҳамда 100 км/соат тезликка 4,9 сонияда эриша олади. Автомобилнинг максимал тезлиги 309 км/соатни ташкил қилади.

Стандарт тўпламдаги V8 S ўз ичига Piano Black безаклари, учта спицали спорт руль чамбари, узатмалар қутиси ричагининг тарам-тарам кўринишдаги дастасини олади. Руль чамбари остида жойлашган узатмалар переключатели автомобилни бошқаришнинг янада қулайлигини таъминлайди.

Bentley Flying Spur V8 S 2016 йилнинг 1-13 март кунлари Женевада бўлиб ўтадиган автосалонда расман намойиш қилинади.