Истанбулнинг "Фенербаҳче" футбол жамоаси мухлислари Москвага Европа лигасининг 1/16 финалида "Локомотив"га қарши учрашувда ўз жамоаларини қўллаб-қувватлагани келишмайди. Бу ҳақда жамоанинг матбуот-атташеси Некати Мете маълум қилди.

"Туркиядан бирорта мухлис Москвадаги ўйинга келмайди. Бугунги кунда менда шундай маълумот бор. Бу виза муаммолари билан боғлиқ. Эҳтимол, "Фенербаҳче"ни Москвада яшовчи турклар қўллаб-қувватлар, бироқ мен буни аниқ билмайман", деб айтди Мете.

"Локомотив" ва "Фенербаҳче" ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февралда, Москвада бўлиб ўтади. Биринчи учрашув турклар клуби фойдасига 2:0 ҳисобида якунланганди.