Коби лақабли мушукча ўзининг “идеаль” мовий кўзлари билан интернет-юлдузига айланди.

Унинг фейсбукдаги саҳифасига 6,3 миллион, Инстаграм`да эса 300 мингдан ортиқ фойдаланувчилар аъзо бўлишган.

The Huffington Post нашрининг қайд этишича, Коби “қойилмақом” селфилар жойлаштиради.

"Жаноб Мовий кўз" тахаллуси билан танилган Голливуднинг машҳур актёри Фрэнк Синатрага ишора қилиб, “Фрэнк Синатра, четга ўтиб тур”, - дея ёзади нашр. 

Мушукнинг эгаси – арт-директор Ребекканинг (у ўз шарифини ошкор қилишни истамаган) сўзларига кўра, британ мушуги – Кобини бир кўришдаёқ ёқтириб қолган. “У қўлимда ухлаб қолди, қолгани – узун ҳикоя”, - дейди Ребекка.

Шунингдек, мушук эгасининг айтишича, Коби Ребекканинг ортидан юришни ва унинг ёстиғида ухлашни яхши кўради.