Ўзбекистонликларнинг визасиз бориши мумкин бўлган 52 та мамлакат рўйхати

Ўзбекистон 24 Февраль 2016 36689

Henley & Partners ва Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси(IATA) йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда 200 та давлатнинг виза тартиблари таҳлил қилинган. Унга кўра, рўйхатнинг юқори поғонасидан Германия ва Швеция мамлакатлари ўрин олган. Германия фуқаролари 177 мамлакатга, Швецияликлар 176 мамлакатга визасиз бориши мумкин. Учинчи ўринни бир йўла 5 мамлакат—Финляндия, Франция, Италия, Испания ва Британия эгаллади.

Ўзбекистон бу рўйхатда 85-ўринда қайд этилган бўлиб, республика фуқароларининг визасиз бориши мумкин бўлган мамлакатлар сони 52 та. Қуйида кўрсатилган мамлакатларга кўрсатилган муддатга визасиз бориб келиш мумкин:

Шимолий ва Лотин Америкаси:
Доминика (21 кун)
Барбадос 28 кун
Антигуа ва Барбуда (1 ой)
Сент-Винсент ва Гренадина (1 ой)
Эквадор (3 ой)
Гаити (3 ой)
 
Виза мамлакатга етиб боргандан кейин расмийлаштирилади:
Боливия
Ямайка
Никарагуа
 
Африка:
Сейшель ороллари (1 ой)
Намибия (2 ой)
 
Виза мамлакатга етиб боргандан кейин расмийлаштирилади:
Мали
Гамбия
Бурунди
Кабо-Верде
Коморские острова
Жибути
Гвинея-Бисау
Кения
Мадгаскар
Маврикий
Мозамбик
Того
Уганда
Замбия
 
Европа:
Россия
Беларусь
Арманистон
Грузия
Косово (90 кун)
Молдова (90 кун)
Украина (90 кун)
 
Океания:
Острова Кука (1 ой)
Микронезия Федератив Штатлари (1 ой)
Ниуэ (1 ой)
Тувалу (1 ой)
Самоа (60 кун)
 
Виза мамлакатга етиб боргандан кейин расмийлаштирилади:
Палау
 
Осиё:
Қозоғистон
Малайзия (30 кун)
Туркия (30 кун)
Қирғизистон (60 кун)
Озарбайжон (90 кун)
 
Виза мамлакатга етиб боргандан кейин расмийлаштирилади:
Иордания
Камбожа Лаос
Ливан
Макао
Мальдив
Непал
Шри Ланка
Сурия Таиланд
Тимор-Лешти
 
Қайд этиш керакки, хорижга чиқиш учун “Хорижга чиқиш учун рухсат бериш ёзуви”(стикер ёки ОВИР) талаб қилинади. У Ўзбекистондаги яшаш жойидан фуқаролик паспортига қўйилади ва амал қилиш муддати икки йил. Бордию стикер шикастланса, хорижга чиқишга рухсат берилмайди.
 
Стикерсиз чиқиш мумкин бўлган мамлакатлар: Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон(60 кунгача) Молдова, Украина.

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 9034 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9972 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35451 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51711 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 216 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 557 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 548 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 428 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар