«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2016 йилнинг 17 февралидан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 136,34 долларгача пасайтирганини маълум қилди.

2016 йилда тарифлар бунгача ҳам арзонлаштирилган эди. 1 февралдан нархлар 1 Мбит/с учун 141,94 долларгача арзонлаштирилган.

2016 йил январида интернет-провайдерлари учун белгиланган нарх 1 Мбит/с учун 156,24 доллар эди.

Маълумот учун, 2015 йилда тарифлар 17 марта пасайтирилганди. 2015 йилнинг январида нарх 1 Мбит/с учун 259,29 долларни ташкил этган бўлса, декабрь ойига келиб, 157,60 долларни ташкил қилди.