ФИФА апелляция қўмитаси Йозеф Блаттер ва Мишель Платинининг дисквалификация муддатини қисқартириш бўйича қарор чиқарди.

ФИФА расмий сайтида ёзилишича, Блаттер ва Платинининг дисквалификацияси муддати 8 йилдан 6 йилгача камайтирилган.

«Платини ва Блаттернинг УЕФА, ФИФА ва футболга қилган хизматлари учун уларга берилган жазо муддати 8 йилдан 6 йилга камайтирилди», – деб ёзилади ФИФА баёнотида.

Бундан ташқари, апелляция қўмитаси ФИФА ахлоқ қўмитасининг ушбу амалдорларни умрбод футбол фаолиятидан четлаштириш бўйича сўровини рад этган.