Жозе Моуриньо: Ван Гаалнинг ўрнига «МЮ»ни бошқараманми? Бу миллион долларлик савол»

Спорт 25 Февраль 2016 2164

«Челси» клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед» бошқарувига ўтиши ҳақидаги саволга очиқ жавоб беришни истамади.

«Луи ван Гаалнинг ўрнини эгаллаб, «Манчестер Юнайтед»ни бошқараманми? Бу миллион долларлик савол. Аслида эса буни ҳеч ким билмайди. Биринчи навбатда менинг ўзим билмайман.

Мен ўзим ҳақимда жуда кўп, бир-биридан фарқли хабарлар ўқияпман. Биринчи куни менинг ишим тайин бўлгани ҳақида ёзишса, иккинчи куни олдинги хабар инкор қилинади. Учинчи куни эса мени Хитойга жўнатишади. Италияга, Миланга борганимда мен «Интер»га қайтиш ниятида эканим ҳақда ёзишди.

Мен яхшиси сабр қилиб, ташвишга тушмасдан кутаман. Мен албатта янги мавсумда янги жамоада иш бошлайман», — дейди Моуриньо.

Кўпроқ янгиликлар