Ўзбекистонда болалар боғчаси учун тўловлар миқдори қанча?

Жамият 25 Февраль 2016 12518

Мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчилар учун бу йилги тўлов миқдори 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекисттон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарор асосида белгиланган. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Файзулла Аҳмедов “Даракчи” газетаси орқали маълумот берди.

5 кунлик боғча учун
Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман марказларидаги МТМларда:
- бола илк ёш гуруҳига қатнаса, 9,5-10 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 83 300 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 59 200 сўм, 12 соатли муассасаларда эса бир нафар бола учун 109 700 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 78 700 сўм;

- Бола мактабгача (3 ёшдан 7 ёшгача) гуруҳга қатнаса, 9-10,5 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 110 500 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 78 500 сўм. 12 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 131 400 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 94 400 сўм, 24 соатли муассасаларда эса бир нафар бола учун 144 300 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 103 200 сўм қилиб белгиланган.

6 кунлик боғча учун
Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман марказларидаги МТМда:
- бола илк ёш гуруҳига қатнаса, 9,5-10 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 99 100 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 69 600 сўм, 12 соатли муассасаларда эса бир нафар бола учун 130 600 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 93 500 сўм;

- Бола мактабгача (3 ёшдан 7 ёшгача) гуруҳга қатнаса, 9-10,5 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 156 400 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 111 900 сўм. 24 соатли муассасаларда эса бир нафар бола учун 171 800 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 122 100 сўм қилиб белгиланган.

Вилоятларда:

5 кунлик боғча учун
Вилоятлар ва туманларнинг чекка қишлоқ ҳудудларидаги МТМда:
- бола илк ёш гуруҳига қатнаса, 9,5-10 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 59 100 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 54 100 сўм, 12 соатли муассасаларда эса бир нафар бола учун 77 900 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 71 400 сўм;

- Бола мактабгача (3 ёшдан 7 ёшгача) гуруҳга қатнаса, 9-10,5 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 78 500 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 71 700 сўм. 12 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 93 300 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 93 400 сўм, 24 соатли муассасаларда эса бир нафар бола учун 85 400 сўм, 24 соатли муассасада эса бир нафар бола учун 102 500 сўм, икки ёки ундан ортиқ бола учун 92 600 миқдорида белгиланган.

6 кунлик боғча учун
Вилоятлар ва туманларнинг чекка қишлоқ ҳудудларидаги МТМда:
- бола илк ёш гуруҳига қатнаса, 9,5-10 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 70 400 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 63 700 сўм, 12 соатли муассасаларда эса бир нафар бола учун 92 700 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 83 500 сўм;

- Бола мактабгача (3 ёшдан 7 ёшгача) гуруҳга қатнаса, 9-10,5 соатли муассасаларда бир нафар бола учун 93 400 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 84 700 сўм. 12 соатлик муассасаларда бир нафар бола учун 111 000 сўм, икки ёки ундан ортиқ бола учун 99 800 сўм, 24 соатли муассасаларда эса бир нафар бола учун 122 000 сўм, икки ва ундан ортиқ бола учун 111 000 сўм қилиб белгиланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар