Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри яқинида жойлашган Шимбулоқ тоғ-чанғи курортида ғаройиб қутқарувчи ишлайди. Унинг исми Алексей Ретивих бўлиб, ёши 31да ва унинг бир оёғи йўқ.

Бу ғаройиб инсон ҳақида Facebook фойдаланувчиларидан бири Жандош Сайит ўзининг расмий саҳифасида айтиб берган.

Маълум бўлишича, Алексей бир йил олдин чанғи учишни билмас эди. Ҳозир эса у чанғи учишни жуда яхши билади.

Чанғида туришга унинг орзуси ёрдам берди. Бир ой ўтиб, инструктор билан бирга машқлар қилиб, Алексей мувозанатни ушлашни ўрганиб олиб учишни бошлаган.

“Ҳозир у чанғи учиш санъатини жуда яхши ўрганиб олди ва уни ҳар доим ривожлантириб боради. Энди у курортда қутқарувчи бўлиб ишлайди!!! Бу бошқа бирон бир мамлакатда эмас, балки ўзимизнинг Олма-отада”, - деб ёзди Жандош.

Унинг сўзларига кўра, Алексейга қараб, ҳеч қачон бирор ишни қўлимдан келмайди демаслик керак, фақат ҳаракат қилинса эришиш мумкин.

Шу маълум бўлдики, у йигитга тиббий ёрдам керак.

“Унга ўтиш ангиопластика – ўтиш қисмининг тикланиши билан, зарар кўрган териларнинг лоскутлар билан алмаштирилиши, тос-сон суяги имплантацияси зарур экан”, - дейди Facebook фойдаланувчиси.

Аввалига у муаммолар ҳақида ёзмасликка қарор қилган, чунки Алексей катта ва меҳнаткаш эркак. Лекин у билан яқинроқ танишгандан сўнг, унга албатта ёрдам бериш кераклигини тушунган.

"Алексейга ўхшаган инсонлар, илҳомлантиради ва тўхтаб қолмасликка далда беради", деб ҳисоблайди Жандош.

Алексейнинг дўстлари ҳам унга қўлдан келганча ёрдам беришмоқда. Улар Инстаграмда сарлавҳа очиб, унга юборилаётган ёрдам пулларининг ҳисоботини юклаб боришади.