Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ яримҳимоячиси Рой Кин «Манчестер Сити» футболчиси Яя Туренинг Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги «Динамо» Киевга қарши учрашувидаги (3:1) ўйини борасида фикрини билдирди.

«Яя Туренинг кайфияти яхши бўлганида ажойиб футбол намойиш этади. Кечаги ўйинда унга ҳужумга қўшилиши учун кўп шароит яратиб беришди.

Умуман олганда унинг ўйини мени ғазаблантиради. Чунки уни кўп ўйинларда умуман тайёр бўлмаган ҳолатидаям тушганини кўрганман. Унга орқага қайтиб ўйнаш ёқмай қолган. У анча қариб қолди», – дея таъкидлади Кин.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо»га қарши учрашувда Туре битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.