Самарқандда 4,3 миллион туп кўчат экишга тайёрланди

Жамият 25 Февраль 2016 2949

Самарқанд вилояти маҳаллалари, таълим ва тиббиёт муассасаларида “Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига – 25 туп кўчат” ташаббуси илгари сурилмоқда. Бунинг учун эса вилоятдаги ўрмон хўжаликлари, кўчат етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида керакли миқдорда дарахт, бута ва гул кўчатлари тайёрланди. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Самарқанд вилояти марказий ўрмон хўжалиги бош ўрмонбеги Ғолиб Неъматовнинг айтишича, туманлардаги бўлимлар, ишлаб чиқариш участкаларида бугунгача 40 турдан ортиқ 4,3 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишга тайёрлаб қўйилди. Шу кунларда ободонлаштириш идоралари, агрофирма ва фермер хўжаликлари, корхона, ташкилотлар билан шартномалар тузилиб, уларга қрим қарағайи, каштан, япон софораси, арча, терак каби манзарали, олма, ўрик, гилос, шафтоли, олча сингари мевали дарахт кўчатлари етказиб берилмоқда. Хўжаликларда доривор ва озуқабоп дарахт кўчатлари, райҳон ва хориждан келтирилган бир неча турдаги гул кўчатлари ҳам тайёрланган. Ходимлар кўчат етиштириш билан бирга, уни экиш ва парваришлаш бўйича фермер хўжаликлари, боғбонларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Кўпроқ янгиликлар