24 февраль куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Кувайтнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жубайр билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Кувайт иштирокида Араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси лойиҳалари бўйича масалалар ҳақида гаплашилди.