Volkswagen’нинг энг кичик модели турбомотор билан жиҳозланди

Технология 25 Февраль 2016 1566

Volkswagen компанияси янгиланган up! хэтчбекини намойиш қилди. Машинанинг илк тақдимоти Женева автосалонида бўлиб ўтади. Немис маркаси моделлар қаторидаги энг кичик модель янги турбомотор билан таклиф қилинади.

Компакт-кар 3 цилиндрли, 1 литрли бензинли двигатель билан жиҳозланди. Бу мотор 2015 йилда Golf моделининг тежамкор модификациясига илк бор ўрнатилган. Up! хэтчбекида мотор 90 от кучигача ва 160 Нм айлантириш лаҳзасига эриша олади.

Мотор хэтчбекка 100 км/соат тезликка 9 сонияда эришишга имкон беради. Бунда машинанинг максимал тезлиги соатига 185 км ни ташкил қилади. Таққослаш учун 75 от кучига эга моторли up! 100 км/соат тезликка 13,2 сонияда эришади, максимал тезлиги эса соатига 170 км ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, янгиланган компакт-кар 60 ва 75 от кучига эга 3 цилиндрли иккита турбомотор ҳамда шу моторнинг 68 от кучига эга, табиий газда ишловчи модификацияси билан таклиф қилинади. Бундан ташқари, моделнинг 82 от кучига эга электромоторли версияси ҳам таклиф қилинади.

Хэтчбек ўзгача бамперлар, модернизацияланган, кундузги юриш чироқларига эга асосий ёруғлик фаралари ва қайрилишни кўрсатувчи фаралари бор ташқи ойналар олди.

Up! учун 3,1 дюймли монохром дисплейли ва 5 дюймли рангли дисплейли иккита мультимедиа тизими таклиф қилинади. 5 дюймли дисплейли мультимедиа тизими смартфонлар билан интеграция қилиниш имкониятига эга, экранга эса орқа кўриниш камерасидан олинган тасвир чиқарилиши мумкин.

Янгиланган up! 2016 йилда сотувга чиқарилади.

Кўпроқ янгиликлар