Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида бастакор Улуғбек Мусаевнинг “Тўмарис” балети премьераси бўлиб ўтди.

Асарни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, балетмейстер Замир Нуримбетов саҳналаштирган. Дирижёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Фазлиддин Ёқубжонов.

Асарда бош ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Нозима Ҳасанова ва Амина Бобожонова ижро этган, деб ёзади Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.