Уэльсдаги Ньюпорт шаҳри ўйинчоқлар магазинида Иккинчи жаҳон урушига тегишли граната топилди. Ўша заҳоти магазин эвакуация қилинган.
Воқеа жойини полиция ўраб олди, кейин мутахассислар гранатани магазиндан олиб чиқиб кетишди.

Топилма болалар ўйинчоқлари солинган саватчада бўлган. Магазин бошқарувчиси Сью Хэмфриснинг айтишича, граната магазинда бир неча ҳафтадан бери “яшаган”, “Биз уни тпиб олганимизда қўрқиб кетмадик”, -қўшимча қилди у.

Магазин ходимлари интернет орқали бу эски граната эканлигини аниқлашган.
Полиция бу граната унчалик катта хавф солмаганини билдирди.