ФИФА бюджетидаги дефицит 100 млн доллардан ортиқни ташкил қилди

Спорт 26 Февраль 2016 904

Халқаро футбол федерациялари ассоциациясининг (ФИФА) 2015 йилдаги бюджети дефицити 108 миллион долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Reuters ташкилотнинг аудит масалалари бўйича вакили берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, бундай катта миқдордаги дефицитга порахўрлик билан боғлиқ жиноий можаролардан кейин ФИФАга бўлган ишончнинг йўқолгани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, коррупцион можароларда иштирок этганликда айбланган ФИФА президенти Йозеф Блаттер, УЕФА президенти Мишель Платини ва яна бир қатор ФИФА мансабдорлари узоқ муддатга футболдан четлатилишган.

Бугун, 26 февраль куни Цюрихда ФИФАнинг янги президентни аниқлаш учун сайловлар бўлиб ўтади. Унда ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Хусайн, жанубий африкалик Токио Сексвале ва ФИФА собиқ Бош котиби Жером Шампань номзод сифатида иштирок этишмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар