Жанни Инфантино: «Бугун футбол келажаги учун ҳал қилувчи кун»

Спорт 26 Февраль 2016 1885

ФИФА президентлиги учун номзодлардан бири УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино бугунги кунни футбол келажаги учун ҳал қилувчи эканини таъкидлади.

«Бугун футбол келажаги учун ҳал қилувчи кун», деб ёзади Инфантино твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 февраль куни Цюрихда ФИФАнинг янги президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Унда ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн, жанубий африкалик Токио Сексвале ва ФИФА собиқ Бош котиби Жером Шампань номзод сифатида иштирок этишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар