«Ливерпуль» жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард Буюк Британиядаги обрўли нашрлардан бири бўлмиш The Telegraph газетаси колумнисти бўлди.

«Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам мен ўзимга ишонч билдирганларга ишонч билдираман. Мен бу жамоага ўз имкониятларимга ишонганим учун қўшилдим. Мен энди газета орқали футбол оламидаги воқеаларга эркин тарзда ўз муносабатимни билдириб бориш имконига эга бўлишимдан мамнунман. Мен ваъда қилишим мумкинки, ўз колонкамда ҳар бир гапимни виждонан ёзиб бораман», — дейди Жеррард.

Эслатиб ўтамиз, футболчи айни вақтда Америка чемпионатидаги «Лос-Анжелес Гэлакси» жамоаси аъзоси ҳисобланади.