Касаба уюшмалари болалар ўртасида қўшиқ ва шеърлар танлови эълон қилди

Жамият 26 Февраль 2016 1392

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ва Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот Агентлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси томонидан болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб вояга етишига хизмат қиладиган болалар қўшиклари, шеърлари ва ҳисоб шеърларни яратиш бўйича республика ижодий танлови эълон қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши матбуот хизмати хабар берган.

Танловга ёшидан қатъи назар республикада фаолият юритадиган бастакор, шоирлар, болалар ижодий жамоалари, мусиқа ва санъат мактабларидаги ижодкорлар таклиф этилади.

Танлов 2 босқичда ташкил этилади.

1-босқичи – ҳудудий босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалар томонидан ҳудудий Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари бошқармалари, Ёзувчилар Уюшмаси ҳудудий бўлимлари томонидан ташкил этилади.

Танловга ижодий ишлар – 2016 йилнинг 1 февралидан – 1 апрелигача Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларда қабул қилинади.

Номзодларни саралаш 2016 йилнинг 1 апрелидан 5 апрелига қадар амалга оширилади.

Танловнинг 2-босқичи – республика саралаш босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш, ижодий ишларни қабул қилиш

10 апрелдан – 25 апрелгача, номзодларни саралаш – 26 апрелдан – 30 апрелгача ташкил этилади.

Танлов қуйидаги 3та йўналиш бўйича ўтказилади.

– энг яхши янги қўшиқ;

– энг яхши шеър;

– энг яхши ҳисоб шеъри.

Танловда ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган бастакор, шоирлар ва ижодий жамоалар 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида эълон қилинади ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар:

Батафсил маълумот учун телефонлар:

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси – 256-87-57, 252-14-57

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги – 239-41-27

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги – 239-41-99

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси – 227-08-25

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси – 233-08-67

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар