LG ўзининг илк модулли смартфони –G5 билан дебют қилди

Технология 26 Февраль 2016 1966

LG MobileWorldCongress 2016 кўргазмасида Friend концепцияси билан бир қаторда янги G5 ни намойиш этди 

LG Electronics ўзининг энг орзиқиб кутилган LG G5 смартфонини ишлаб чиқара бошлагани ҳақида маълум қилди. LG G5 – бу нафақат янги сув ўтмас дизайн, балки металл корпус олиш ва суриш мумкин бўлган батарея ва модулли конструкцияга ҳам эга. Бу эса смартфондан фойдаланишнинг беқиёс қулайлигини таъминлайди. Тўпламда мавжуд тегишли LG Friends мосламалари орқали G5 смартфони рақамли камерага, Hi-Fi овозли медиа қурилмасига ва бошқаларга айланиши мумкин.

Модулли илк LG смартфони

Модуль типли LG смартфонининг инновацион дизайни бутунметаллик корпус конструкциясида анъанавий олиш мумкин бўлган қувват манбаини сақлаган ҳолда тарихда илк бор LGG5 смартфонининг рақамли камерага, Hi-Fi овозли медиа қурилмасига ва бошқаларга айланиш имконини яратади.

CAMPlus Модули

LGCAMPlus камеранинг универсал модули ҳисобланади. Уни батарея бўлими орқали улаш мумкин, бу худди алоҳида фотокамерадан фойдалангандек қулай ушлаш ва бошқаришни таъминлаб беради.


LGG5 га уланганда янада кўпроқ тасвирга олиш ва янада кўпроқ хурсанд бўлиш учун модуль қўшимча 1,200 мАс сиғимли аккумуляторни ишга солади.

Hi-FiPlusсB&OPlay Модули

В&OPlay мосламали LGHi-FiPlus модули Hi-Fi цифро-аналогли шакл ўзгартирувчи инновацион кўчма аудиоплеер ҳисобланади. У Bang&OlufsenPlay билан ҳамкорликда махсус ишлаб чиқилди. Одатда тиниқ овоз ва мусиқада фақат профессионал аудио мосламаларидагина мавжуд.

В&OPlay мосламали LGHi-FiPlus, шунингдек, овозни 32-бит,384 кГц юқори частотада таратишга қодир. В&OPlay мосламали LGHi-FiPlus ни LGG5 билан бирга модуль сифатида ёки алоҳида Hi-Fi овозли медиа қурилма сифатида смартфон ёки шахсий компьютерга уланган ҳолда фойдаланиш мумкин.



Экстримал кенгбурчакли объектив ва мукаммаллаштирилган фойдаланиш интерфейси

LG нинг камералар ва смартфонлар ишлаб чиқаришдаги етакчилик обрўсини сақлаган ҳолда LG G5 орқа панелида иккита камера билан жиҳозланган – бири стандарт 78 градусли объектив, ва иккинчиси, смартфонга ўрнатиш мумкин бўлган энг кенг 135 градусли кенгбурчак объектив.

Кенг бурчакли объектив тасвирга олинаётган кўринишнинг катта қисми, масалан, баланд биноларни объектгача узоқликни оширмай ҳам қамраб олади.

Тегишли мосламаларниг кенг қамрови
Экотизим доирасида LG - LGFriends деб номланган кенг қамровли тегишли мосламаларни тақдим этади.

360 VR модули

LG 360 VR модули виртуал реаллик кўзойнакларидир ва улар фақатгина G5 билан ишлайди. Уни махсус сим орқали G5 га уланганда визуал икки метр узоқликдаги 130 дюймли телевизор ҳосил қилади. Ўзгача услубдаги дизайн кўринишига эга, осонгина букланиб-йиғилиши эса фойдаланувчиларга ёнида олиб юриш, истаган пайтда ва истаган жойда VR контент томоша қилиш имконини беради.

360 CAM модули

LG 360 CAM 360 градус бурчакли ихчамгина камера, 13Мп,200 градусли кенгбурчак камералар билан жиҳозланган, 1,200мАч қувватли аккумулятор ва microSD хотира картаси билан кенгайтириш мумкин бўлган 4Гб ички хотира билан таъминланган.

LG 360 CAM осонлик билан LGG5 га улаш ва 360 градусли контент ҳосил қилиш мумкин. LG 360 CAM - 2Kи 5.1 каналли овозни учта микрофонга ёзиш видео форматини ярата олади. Бу эса осонлик билан юқори сифатли 360 градусли контент ҳосил қилишга имкон беради. Google билан ҳамкорликнинг натижаси сифатида 360 CAM билан суратга олинган тасвирлар бошқалар билан контентни кўра олиши учун StreetView ва YouTube 360 хизматларига юклаш мумкин. Тасвирларни LG 360 VR виртуал реаллик камералари, шунингдек, 360 градус контентни қўллай оладиган бошқа смартфон ёки ускуналар орқали ҳам кўриш мумкин.



RollingBot модули
LG RollingBot модули (сирпанадиган робот) ўзига ўрнатилган 8Мп камера ёрдамида суратга олиш пайтида коптокдек думалай оладиган тегишли мосламадир. Бу шунчаки ўйинчоқ эмас, RollingBot ни уйни назорат қилиш учун, уй ҳайвонларидан хабар олиш учун, шунингдек, ўхшаш маиший техникаларни масофадан бошқариш пульти сифатида қўллаш мумкин. Wi-Fi орқали уланадиган IP камераси кўмагида фойдаланувчилар LG G5 орқали бутун уйни назорат қила оладилар.

Асосий тавсифи: *
● Чипсет: ПроцессорQualcomm® Snapdragon™ 820
● Экрани: 5.3-дюймли Quad HD IPS Quantumдисплей (2560 x 1440 / 554ppi)
● Хотираси: 4Гб LPDDR4 RAM / 32ГбUFS ROM / microSD (до 2TB)
● Камераси: Асосий: Стандарт 16Мп, Кенгбурчакли камера 8Мп / Олд камера: 8Мп
● Батареяси: 2,800мАч(олиш мумкин)
● ОТ: Android 6.0 Marshmallow
● Ҳажми: 149.4 x 73.9 x 7.7мм
● Оғирлиги: 159г
● Тармоқлари: LTE/ 3G /2G
● Уланиши: Wi-Fi 802.11 a, b, g, n, ac / USB Type-C) / NFC / Bluetooth 4.2
● Ранглари: Кумушсимон / Титан / Тилларанг /Пушти

* Бозор талабидан келиб чиқиб характеристика ўзгариши мумкин. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар