Европа Лигасининг 1/16 финали доирасида, Грециянинг "Олимпиакос" ва Бельгиянинг "Андерлехт" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини арафасида икки жамоа мухлислари ўртасида тўқнашув келиб чиқди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар берган.

Манбанинг маълумотига кўра, Афина шаҳри марказида ўнлаб мухлислар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлган. Полиция оломонни тарқтиб юборишга муваффақ бўлган, меҳмон жамоа мухлисларидан 6 нафари ҳибсга олинган, яна 4 нафар мухлис тўқнашув вақтида жароҳатлангани қайд этилган.

Шунингдек, бу тўқнашув туфайли ҳудуддаги бир неча ресторан ҳамда дўкон зарар кўрган.