Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи фуқаро М.Бобораҳимова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этгани учун Тошкент халқаро аэропортида ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақида “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, айбланувчи Тошкентда қизларни алдаб, Туркияга юбориш билан шуғулланган. Маълум бўлишича, у содда қизларни Туркияда оддий иш билан ҳам миллион-миллион пул топиш мумкинлигига ишонтирган ва ҳатто “ҳотамтой”лик билан авиачипталарини ҳам сотиб олиб берган.

Туркияда етиб борган қизларни, унинг жиноий шериги, яъни қўшмачи кутиб олган. Улар қизларнинг ҳужжатларини тортиб олиб, фоҳишаликка мажбурлашган.