Шу кунларда Ляочэн шаҳри Шаньдун ҳудудида ўрнатилган бўйи 9 метр, эни 5 метрли шишапластикадан ясалган “улкан карам” халқни ҳайратга соляпти.

У ҳақиқий карамдек туюлади, лекин ҳажми жудаям катта. Хитой тилида “карам” ва “миллион бойлик” сўзлари ҳамоҳанг эшитилади. Яъни, карам – бахт ва тўкинчиликнинг яширин тимсолидир.

Скульптура дарров сайёҳлар эътиборини жалб қила бошлади.